ЯНГИЛИК


Андижонда профессор-ўқитувчилар ўртасида спорт мусобақалари давом этмоқда

Андижон давлат университетининг «Аду» спорт клуби томонидан профессор-ўқитувчилар ўртасида баскетбол спорт тури бўйича ректор Кубоги спорт мусобақаларига старт берилди. Ушбу спорт мусобақаларини ўтказишдан асосий мақсад профессор-ўқитувчиларини соғлом турмуш тарзига кенг жалб этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрь “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон фармони ижросини таъминлашдан иборат.