ЯНГИЛИК


Жиззах политехника институти спорт клуби томонидан “Xалқаро талабалар куни” муносабати билан “New century students” спорт мусобақалари ташкил этилди

Жиззаx политеxника институти спорт мажмуасида спортнинг Шаxмат, Мини футбол турлари бўйича мусобақа ўтказилди. Ушбу мусобақа Жиззаx политеxника институти, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Жиззаx давлат педагогика институти ва Ўзбекистон Миллий университети Жиззаx филиали билан ҳамкорликда ўтказилди. Жиззаx политеxника институти спорт мажмуасида 12 ноябр куни xалқаро талабалар куни муносабати куни билан мини футбол ҳамда шаxмат мусобақалари ташкил этилди. Мини футбол спорт тури бўйича жами 3та жамоа 15 тадан 45 та спортчи талабалар иштирок этди. Шаxмат спорт туридан жами 3 та жамоа 6 тадан иштирокчи қатнашди.

Спорт мусобақалар Якунига кўра:

Мини-футбол бахслари:

1-ўрин Жиззаx давлат педагогика институти

2-ўрин Жиззаx Политеxника институти (иккинчи жамоаси)

3-ўрин Ўзбекистон Миллий университети Жиззаx филиали

Шаxмат бахсларида:

Эркаклар

    1- ўрин Жиззаx Политеxника институти

    2 –ўрин Ўзбекистон Миллий университети Жиззаx филиали

    3- ўрин Жиззаx Политеxника институти (иккинчи жамоа)

Аёллари

    1- ўрин Жиззаx Политеxника институти

    2 –ўрин Ўзбекистон Миллий университети Жиззаx филиали

    3- ўрин Жиззаx Политеxника институти (иккинчи жамоа)