ЯНГИЛИК


Қорақалпоқ давлат университети мини-футбол спорт тури бўйича ўтказилган мусобақада Кубок сохибига айланди

Муҳтарам Президентимиз Ш.М. Мирзиёев 2020 йил 2-октябр куни Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида Қорақалпоғистон ёшларини спортга жалб қилиш ва футболни оммовийлаштиришда катта эътибор қаратиш кераклигини таъқидлаб ӯтди. Қорақалпоқ давлат университети раҳбарияти томонидан университет футбол жамоасига Республика Кубоги мусобақаларида иштироқ этиш учун моддий ва маънавий тарафдан қӯллаб-қувватлаши натижасида 2020 йил 25-октябрдан 16-ноябрга қадар футбол бӯйича Республика Кубогида Қорақалпоғистон Республикаси туманлари ва Нукус шаҳридан жами иштироқ этган 22 жамоа ичидан Кубокни Қорақалпоқ давлат университети жамоасига насиб этди.