ЯНГИЛИК


«Орол» спорт клуби томонидан “Устюрт геофизика экспедитсияси”раҳбар ишчи-ҳодимлари ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020-йил 30-октябрь “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли фармонида “Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари сифатида: ҳар бир оила, маҳалла ва туманда, мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида ҳамда бошқа ташкилотларда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғилланишга шарт-шароитлар яратиш, оммавий спортни ривожлантириш бўйича оилалар, синфлар, меҳнат жамоалари ва ҳудудлар ўртасида спорт мусобақаларини мунтазам равишта ўтказиш” белгиланган. Ушбу фармон ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 17-ноябрь куни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали «Орол» спорт клуби Қорақалпоғистон Республикаси “Устюрт геофизика экспедитсияси” ташкилотида хизмат кўрсатувчи ходимлари ўртасида Турон марказий стадионида спортнинг енгил атлетика тури бо’йича “Марафон” мусобақа ташкил қилди. Мусобақага ташкилот раҳбар ва ишчи ходимлари қатнашишди. Мусобақа дастурига бинаон иштирокчилар 1000 метр, 3000 метр метр масофаларга югуриш бўича беллашишди. Мусобақа якунида г’олиблар спорт клуби томонидан диплом ва эсталик совғалар билан тақдирланди