ЯНГИЛИК


Андижон давлат университетида «Ректор Кубоги» спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорлари тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрь “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон фармонига мувофиқ жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш орқали ҳар биримизда касалликка қарши кучли иммун тизими пайдо бўлишини таъминлаш, зарарли одатлардан воз кечиш, тўғри овқатланиш тамойилларига амал қилиш ҳамда оммавий жисмоний фаоллик тадбирларини тизимли ва самарали ташкил қилиш мақсадида Андижон давлат университети ректори ташаббуси билан ташкил этилган «Ректор Кубоги» спорт мусобақалари ғолиб ва совриндор бўлган профессор-ўқитувчилар тантанали тарзда тақдирланди.

Фурсатдан фойдаланиб Ассоциация Ижроия қўмитаси томонидан профессор-ўқитувчилар ва ишчи ҳодимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун зарур шарт-шароит яратиб,  спорт мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказишда яқиндан ёрдам бериб келаётган университет ректорати, жисмони маданият факультети ҳамда спорт клуб раҳбариятига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз ва келажакдаги фаолиятларига улкан мувафақиятлар тилаймиз.