ЯНГИЛИК


"Баркамол авлод-2021" спорт ўйинларининг Президент совғасини топшириш маросими

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 октябрдаги “Ўқувчи ва талаба ёшлар ўртасида ўтказиладиган республика спорт мусобақалари тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 864-сон қарори ҳамда 2021 йил 4 октябрдаги “Академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчи-ёшлари ўртасида “Баркамол авлод” спорт мусобақаларини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги 89-сон баёнига мувофиқ, 2021-2022 ўқув йилида 12 та спорт туридан Республикамизнинг барча ҳудудларида “Баркамол авлод” спорт мусобақалари навбатма-навбат юқори савияда ўтказилди.    

Мазкур тадбирнинг биринчи босқичида 480873 нафар (шундан 97532 нафари қизлар), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий иккинчи босқичида 34380 нафар (шундан 12398 нафари қизлар), республика финал босқичида 1302 нафар (шундан 580 нафари қизлар) ўқувчи-ёшларнинг иштирокини таъминлашга эришилди.

Шунингдек, спорт мусобақалари давомида вилоят ҳудудий терма жамоалари аъзолдари томонидан қуйидаги хато ва камчиликлар аниқланди.

Қашқадарё вилояти ҳудудий терма жамоаси бадминтон, баскетбол, белбоғли кураш, гандбол, стол тенниси енгил атлетика, кураш, шашка ва шахмат спорт турлари бўйича бирорта ўқувчининг иштироки таъминланмади.